Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Буюк Британия Афғонистон йўналишида ҳамкорликни кенгайтиради
2021 йилнинг 6 сентябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазири Доминик Рааб ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, икки томонлама муносабатлар ривожини муҳокама қилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.
Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасида фикр алмашилди. Ҳар икки томоннинг бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришдан бирдай манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
18:07 / 17.07.2026
Манчестернинг собиқ мэри Британия бош вазири бўлади
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026