Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Кобулдаги намойишни тарқатиш учун ҳавога ўқ узишди – ОАВ
Kabul News телеканалининг маълумот беришича, норозилик намойишлари Покистон идоралараро разведкаси бошлиғи генерал-лейтенант Фоиз Ҳамиднинг Кобулга ташрифи фонида бўлиб ўтмоқда.
Фото: AFP
“Толибон” ҳаракати Кобулдаги намойишни тарқатиш учун ҳавога ўқ узди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, 70 нафарга яқин одам “Покистонга қарши шиорлар ёзилган плакатлар билан” Покистоннинг Кобулдаги элчихонаси олдида йиғилган.
Таъкидланишича, “толиблар Покистоннинг Афғонистон ишларига аралашишини қоралаб намойиш ўтказаётганларни тарқатиш учун бир неча марта ҳавога ўқ узган”.
Kabul News телеканалининг маълумот беришича, норозилик намойишлари Покистон идоралараро разведкаси бошлиғи генерал-лейтенант Фоиз Ҳамиднинг Кобулга ташрифи фонида бўлиб ўтмоқда.
Herat Times газетасининг ёзишича, намойишлар Кобулдан ташқари Ғазни, Ҳирот ва Мозори Шариф шаҳарларида ҳам ўтказилган.
Мавзуга оид
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:17 / 19.01.2026
Эрон ҳокимияти намойишлар вақтида 5000 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
21:00 / 13.01.2026
Эрондаги намойишлар: қурбонлар сони минглаб бўлиши мумкин
09:53 / 13.01.2026