Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашраф Ғани Афғонистон халқидан узр сўради
Ашраф Ғани ўзи билан катта миқдорда пул олиб чиқиб кетгани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб айтган.
Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани Twitter саҳифасида жойлаган баёноти орқали афғон халқидан узр сўради.
У Кобулни тарк этиш борасидаги қарорни “ҳаётидаги энг оғир қарор” ҳамда “қурол ишлатилишининг олдини олиш, Кобул ва унинг 6 миллион нафар аҳолисини сақлаб қолишнинг ягона йўли” деб атаган.
“Фаолиятим мендан аввалги раҳбарлар каби барқарорлик ва фаровонликни таъминламасдан тугаганидан чуқур афсусдаман. Ҳаммасини бошқача якунлай олмаганим учун афғон халқидан узр сўрайман”, – дейилади Ғанининг баёнотида.
Бундан ташқари, Ашраф Ғани ўзи билан катта миқдорда пул олиб чиқиб кетгани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб айтган.
“Гапларим тўғрилигини исботлаш учун БМТ ёки бошқа мустақил ташкилот шафелигида расмий аудит ўтказилишини қўллаб-қувватлайман”, – деган у.
15 август куни толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади. Мамлакат президенти Ашраф Ғани ва бошқа амалдорлар Афғонистонни тарк этди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026