Эстония армияси қўмондони Россия яқин вақт ичида ҳужум қилиши мумкинлигини айтди
Россиянинг эҳтимолий таҳдиди ҳақида фикр юритаркан, Мартин Ҳерем ҳужум бўлишини истисно қилмаслик ва максимал даражада тайёр туриш кераклигини айтди.
Россия “яқин йиллар ичида” Эстонияга ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Эстония мудофаа кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Мартин Ҳерем ETV телеканали эфирида айтди, деб хабар берди Postimees.ee.
Россиянинг эҳтимолий таҳдиди ҳақида фикр юритаркан, Ҳерем ҳужум бўлишини истисно қилмаслик ва максимал даражада тайёр туриш кераклигини айтди.
“Россия таҳдид солишини, у ҳужум қилишини айтяпмиз. Лекин қачон? Шу йилми, янаги йилдами, уч йил ичидами? Бу яқин йиллар ичида юз бериши мумкинлигини англашимиз лозим”, – деди у.
У Россия ҳужумини қандай тасаввур қилиши тўғрисидаги саволга кўп режали деб жавоб қайтарди.
“Россиянинг мақсади бизни босиб олиш эмас, у оккупация орқали назорат қилишни хоҳламайди, унга беқарорлик ва ана шу беқарорлик орқали таъсир кўрсатиш мос келади”, – деди эстониялик генерал.
“Бунинг учун Таллинни босиб олиш шарт эмас. Ҳарбий кучлар ёрдамида қисқагина, чекланган ҳужумни амалга ошириш етарли”, – деди Ҳерем.
Унинг фикрича, бу Украина шарқидаги низони эслатиши мумкин.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан уруш эҳтимоли мавжудлигини айтганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024