Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда талаба қизлар йигитлардан алоҳида ўқишни қўллаб-қувватлаб намойишга чиқди
Янги ўқув йили арафасида толиблар университет ва коллежларда ўқийдиган аёл-қизларга таълим даргоҳига ниқобда келиш талабини қўйганди.
Кобулда университет ва мадрасаларда ўқийдиган қизлар янги ҳукуматнинг эркак ва аёлларнинг алоҳида тарзда ўқитилиши тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди.
Tolo News телеканали намойиш этган лавҳаларда анъанавий қора кийимга бурканган талаба қизлар тасвирланган.
Аввалроқ Афғонистоннинг қатор шаҳарларида аёллар ҳукуматдан тенг ҳуқуқлилик ва ҳокимият тизимида ишлашга рухсат сўраб намойишга чиққанди.
Янги ўқув йили арафасида толиблар университет ва коллежларда ўқийдиган аёл-қизларга таълим даргоҳига ниқобда келиш талабини қўйганди. Шу билан бирга, эркак ва аёллар алоҳида ўқитилиши белгиланган. Алоҳида хоналарда ўқитишнинг имкони йўқ бўлганда эса аёллар ва эркаклар ўртасига парда тутилиши лозим.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026