Жаҳон | 14:52 / 11.09.2021
5597
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон, Туркия ва Покистон махсус кучлари биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Озарбойжон ва Туркия ҳарбийлари 7 сентябрдан буён Кўня шаҳрида TurAz ahini — 2021 машғулотларини ўтказмоқда.

12-20 сентябр кунлари Бокуда Озарбойжон, Туркия ва Покистон махсус кучларининг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлари ўтказилади, деб хабар берди ТАСС.

«Уч мамлакат махсус кучлари иштирок этадиган «Уч оға-ини — 2021» машғулотларини ўтказишдан мақсад бўлинмалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш ҳамда тинчлик ва уруш давридаги операцияларга тайёргарлик кўришдир», — дейилади Озарбойжон мудофаа вазирлиги хабарида.

Озарбойжон ва Туркия ҳарбийлари 7 сентябрдан буён Кўня шаҳрида TurAz ahini — 2021 машғулотларини ўтказмоқда.

Бундан ташқари, Озарбойжоннинг Лочин туманида икки мамлакат махсус кучларининг ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид