Жунглиларда 41 йил яшаган “вьетнамлик Тарзан” одамлар орасига қайтгач саратондан вафот этди
Жунглиларда 41 йил яшаган вьетнамлик Хо Ван Ланг одамлар орасига қайтганидан 8 йил ўтгач жигар саратонидан вафот этди. Бу ҳақда DailyMail нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, эркак 6 сентябрда вафот этган. Лангнинг отаси 1972 йилда Вьетнамдаги уруш вақтида АҚШ самолётлари улар яшаган қишлоқни бомбардимон қилгандан кейин рафиқаси ва фарзандлари ҳалок бўлгач, 2 ёшли Ланг билан бирга ўрмонга қочиб кетган. Шундан кейин Ланг умрининг 41 йилини ўрмонда ўтказган. Ота-бола ўтган давр ичида уруш ҳамон давом этмоқда, деб ўйлашган. Бу вақт ичида Ланг ҳақиқий Тарзан каби ҳаёт кечирган, ўрмонда ов қилиш ва у ердаги жонзотларни еб кун кечиришни ўрганган.
Лангнинг отаси бутун оиласи ҳалок бўлган деб ўйлаб юрган, бироқ кунлардан бирида унинг тўнғич ўғли тирик экани ва узоқ йиллардан бери отаси ва укасини излаётгани маълум бўлган. 2013 йилда у отаси ва укасини Куанг Нгай провинциясидаги Ча Син қишлоғи яқинидан топган ва отасига тиббий ёрдам керак бўлгани учун уларни қишлоққа қайтарган.
Лангнинг отаси унга аёллар борлиги ҳақида умуман сўз очмаган ва у жунглиларда яшаганда фақат 5 кишинигина билган ва улар орасида бирорта аёл киши бўлмаган. “Вьетнамлик Тарзан” одамлар орасида 8 йил ҳаёт кечирган ва бу вақт давомида кимсасиз оролларга сафарлар уюштирувчи компанияда ишлаган Альваро Церезо исмли тадқиқотчи билан учрашиб қолган. Аёллар борлиги ҳақида унга айнан Церезо сўзлаб берган. Эркаклар дўст тутинишган ва кунлардан бирида Церезо Лангдан унга жунглиларда омон қолиш сирларини ўргатишни илтимос қилган. “У мен ҳаётимда учратган энг қизиқ ва жуда мулойим одам эди. Биз жунглиларда юрган кезларимизда мен соатлаб қилган ишни у сонияларда бажариб қўярди”, деб эслаган тадқиқотчи дўстини.
Церезонинг фикрича, одамлар орасига қайтиш жунглиларда ҳаёт кечиришга кўниккан дўстига салбий таъсир кўрсатган. У янги турмушида ўзи учун ноодатий бўлган овқатлар тановул қилишига тўғри келган ва ҳаттоки баъзида спиртли ичимликлар истеъмол қилган. “У бизнинг орамизда бошқа йўқлигидан қайғудаман. Бироқ мен учун унинг ўлими – бу озод бўлиш ҳамдир, чунки у ҳаётининг охирги ойларида қаттиқ азият чекканди”, деб таъкидлаб ўтган тадқиқотчи.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
14:58 / 18.01.2025
Кунига атиги бир стакан сут ичиш саратон хавфини пасайтиради
11:24 / 13.01.2025
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлай олди
00:35 / 04.01.2025
Олимлар жигарни ёғ босиши саратонга олиб келишини аниқлади
14:42 / 05.12.2024