Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блинкен толибларга қарши қўшимча санкциялар киритилиши мумкинлигини истисно қилмади
Аввалроқ АҚШ ва бошқа қатор давлатлар толиблар санкциялар бекор қилинишини истаса, Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини кафолатлаши ва терроризмга қарши курашиши кераклигини билдирганди.
Агар Афғонистон дунё ҳамжамияти кутаётган тарзда бошқарилмайдиган бўлса, "Толибон" қўшимча халқаро санкцияларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен маълум қилди.
"Толиблар афғонларнинг базавий ҳуқуқларини бузадиган бўлса, амалдаги санкциялар бекор қилинишини тасаввур қилиш қийин. Бундан ташқари, қўшимча санкциялар киритилиши мумкин", - деди у.
Аввалроқ АҚШ ва бошқа қатор давлатлар толиблар санкциялар бекор қилинишини истаса, Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини кафолатлаши ва терроризмга қарши курашиши кераклигини билдирганди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам БМТ Афғонистонда бутун афғон жамиятини ўз ичига олувчи инклюзив ҳукуматни кўришни исташини айтганди.
У толиблар ўзларининг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинишларини, молиявий кўмак ҳамда санкциялар бекор қилинишини истаётганларини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026