Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядровий каллак яратиш арафасида турибди – ОАВ
Эрон ҳукумати мамлакат ядровий дастури фақат тинчлик мақсадларига қаратилганини таъкидламоқда.
Эрон бир ойдан сўнг ядровий каллак тайёрлашга етадиган даражадаги хомашёга эга бўлиши мумкин, деб ёзади The New York Times.
Нашр Халқаро атом энергияси агентлиги ҳисоботини ўрганиб чиққан экспертлар фикрига таянган ҳолда ушбу хулосага келган.
“Эрон ядро қуроли яратишга ҳеч қачон ҳозиргидек яқин келмаган. Афтидан, Эрон мамлакатнинг ядровий имкониятларини тиклашда муваффақиятга эришди”, – дейилади нашр мақоласида.
Шу билан бирга, Эрон ҳукумати мамлакат ядровий дастури фақат тинчлик мақсадларига қаратилганини таъкидламоқда.
Авалроқ Эрон охирги уч ой ичида бойитилган уран захирасини тўрт бараварга – 2,4 килограммдан 10 килограммга етказгани айтилганди.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
20:25 / 07.06.2026
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
19:47 / 07.06.2026