Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Тожикистонга бормайди. У ўзини яккалаш режимига ўтган
Россия президенти Владимир Путин Тожикистонга бормайдиган бўлди. У Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларининг етакчилари иштирокидаги йиғилишда қатнашиши кутилаётганди.
Путин ўзини яккалаш режимига ўтган. Путиннинг ўзи бунга шундай изоҳ берди: «Атрофимда ишлайдиган бир неча киши вирус юқтирган. Мен улардан бири билан кун давомида мулоқотда бўлгандим. Шу сабаб Тожикистонга сафарни қолдиришга тўғри келади», деган Путин.
Россия президентининг Тожикистонга сафари давомида икки мамлакат ўртасида қатор шартномалар имзоланиши ҳам кутилаётганди. Кремль расмий сайтида Тожикистон ва Россия президентининг телефон суҳбати ҳақида маълумот берилган. Унда айтилишича, Путин Имомали Раҳмонга Тожикистондаги ШҲТ аъзо давлат раҳбарлари йиғилишида онлайн тарзда иштирок этишини маълум қилган.
Бироз аввал Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан Кремлда учрашув ўтказганди. Бу учрашув 13 сентябр куни бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
15:03 / 30.04.2026
Трамп Путин билан гаплашди
23:04 / 27.04.2026