Россия ҳарбийлари Қирғизистон ва Тожикистонда машғулотлар ўтказди
Маълумот берилишича, октябрда Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида КХШТ давлатлари қуролли кучлари иштирокида машғулотлар ўтказилади.
Россиянинг Қирғизистондаги Кант ҳарбий базасида терроризмга қарши курашиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда “Интерфакс” Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, машғулотларга навбатчи кучлар, терроризмга қарши кураш бўлинмалари ва ҳарбий комендатура ҳарбийлари жалб этилган.
Россиялик ҳарбийларнинг Қирғизистондаги машғулотлари Афғонистонда вазият кескинлашиши фонида ўтказилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, хабар қилинишича, Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси танкчилари "Ляур" полигонида танкдан ўқ отиш бўйича машғулот ўтказди.
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, машғулот давомида танкни ўқ отишга тайёрлаш, ўт очиш позицияларини танлаш, нишонни аниқлаш бўйича нормативлар бажарилган.
Маълумот берилишича, октябрда Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида КХШТ давлатлари қуролли кучлари иштирокида машғулотлар ўтказилади.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024