Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда хориж визалари қора бозори пайдо бўлди – ОАВ
Қайд этилишича, Тожикистонга расмий виза нархи 60 долларни ташкил этади, аммо қора бозорда 350-400 доллардан сотилмоқда. Туркия визасининг нархи аслида 120 доллар, қора бозорда эса 5 минг долларгача етади.
Афғонистонда норасмий тарзда виза расмийлаштириш амалиёти авж олди, деб хабар берди TOLO news телеканали. Таъкидланишича, бу Кобулдаги аксарият хориж элчихоналарининг ёпилиши, Афғонистонни тарк этишни истовчилар сони эса ошиши билан боғлиқ.
Кобуллик Муҳаммад Хоруннинг айтишича, у Покистон визасига эга, аммо "рухсатнома"си йўқлиги учун Покистонга ўта олмаган. Унинг сўзларига кўра, бундай "рухсатнома"ни Покистон элчихонаси атрофида 200-300 долларга олиш мумкин.
"Тожикистонга расмий виза нархи 60 долларни ташкил этади, аммо қора бозорда 350-400 доллардан сотилмоқда. Туркия визасининг нархи аслида 120 доллар, қора бозорда эса 5 минг долларгача етади", — дея Кобулдаги туристик фирмалардан бирининг директори Шафи Самимийнинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонга виза 1350 долларга тушади.
Таъкидланишича, қатор туристик фирмалар визалар қора бозорини йўқотиш учун хориж давлатларини ўз элчихоналарини очишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026