Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Айрим сайлов участкаларида сайловчиларнинг электрон ҳисобини юритувчи технологиялар синовдан ўтказилади» — МСК
17 сентябрь куни МСКнинг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирига кўра, унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари мажлиси қарори билан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши маълум қилинган.
Тадбирда журналист Грузия Республикасида ўтадиган сайловларда ҳар бир округ бўйича натижалар электрон тарзда сайлов комиссияси сайтида жойлаштирилиши ва шу тартибни Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш борасида савол берди.
«Грузиядаги сайловлар вақтида номзоднинг ҳар бир ҳудуд бўйича қанча овоз олгани ҳамда сайловда қанча сайловчи иштирок этганини электрон таблода кўриш мумкин.
Ўзбекистонда 10 минг 760 та участка сайлов комиссияси ташкил этилган. Агар бизда ҳам ҳар бир сайловчининг электрон ҳисобини юритадиган қурилмалар ўрнатилса, натижаларни ягона таблода чиқариб қўйишимиз мумкин.
Биз 2009 йилда синов тарзида 60 та сайлов участкасида шу каби қурилмаларни ўрнатдик. Жорий йилда ҳам шу каби қурилмаларни ўрнатиш масаласи турибди. Бунда ҳар бир тумандаги биттадан сайлов участкасида 2 тадан кузатув камераси ўрнатилади.
Бу амалиёт ўзини оқласа ва мамлакат иқтисоди кўтарса, сайловчиларнинг электрон ҳисоби юритилади. Марказий сайлов комиссияси бу амалиётнинг ижобий ва салбий жиҳатларни ўрганиб чиқамиз», – деди МСК котиби Худоёр Маматов.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026