Жаҳон | 19:56 / 20.09.2021
8125
1 дақиқада ўқилади

Кобул аэропорти расман ўз фаолиятини тиклади

Афғонистон пойтахти Кобулдаги халқаро аэропорт ички ва халқаро рейслар учун ўз фаолиятини расман тиклади.  

Фото: Reuters

Афғонистон миллий авиация маъмурияти аэропорт соат 6дан 18гача 12 соат ишлашини эълон қилган.

Маъмурият вакилларининг таъкидлашича, аэропортдан биринчи халқаро тижорат рейси 19 сентябрда Покистон пойтахти Исломободга амалга оширилган. Шунингдек, аэропортни тунги парвозлар учун тайёрлаш учун чоралар кўрилмоқда. 

Афғонистон фуқаро авиацияси бошқармаси Ўзбекистон, БАА, Тожикистон ва бошқа давлатлардан Кобулга парвозларни тиклашни илтимос қилган.

26 августда Кобул аэропорти яқинида учта портлаш содир этилган. Биринчи ҳолатда террорчи-худкуш аэропортга кириш жойида тўпланиб турган оломон ичида ўзини портлатган. Иккинчи ҳолатда Baron меҳмонхонаси яқинида миналаштирилган машина портлатилган.

Ҳужум оқибатида камида 12 америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, 15 нафари яраланган. Шунингдек, Wall Street Journal нашри ҳужум вақтида ҳалок бўлганлар сони 60дан ошгани, 150 киши жароҳатланганини маълум қилган.

Мавзуга оид