Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони хайрия жамғармаси Ўзбекистонга 500 минг доллар беғараз ёрдам ажратди
Саудия Арабистони “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси Ўзбекистонга турли лойиҳалар учун жами 500 минг доллар беғараз ёрдам ажратди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчиси Улуғбек Мақсудовнинг жамғарма бош котиби билан бўлиб ўтган музокараларда маълум қилинган.
“Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауднинг айтишича, жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилган. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса “Ҳунарманд” уюшмасининг “Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш” лойиҳасига тақдим этилган.
Бундан ташқари, хайрия жамғармаси билан “Zamin” Халқаро жамоат фондининг “Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш” дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланади.
Жамғарма вакили, шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиш мақсадида компания делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026