Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 1-4 бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик бериш йўлга қўйилади – Президент
Бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Республика аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. Ана шу фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, уларни энг замонавий ва талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур шароитлар яратилади.
Бу орқали келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 87 фоизга етказилади. Бунинг учун янги 40 та давлат ва хусусий, 525 та оилавий боғчалар ташкил этилади, 73 та давлат боғчаси реконструкция қилинади ва яна 40 минг нафар болажонларга боғчага бориш имконияти яратилади.
Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун, бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун, бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади. Бу болажонлар - менинг болаларим. Оналарида соғликларида муаммо бор, энди болаларда бўлмасин. Албатта, ниятларим бундан ҳам катта эди. Лекин пандемияда катта захираларимизни сарфладик. Лекин шунга қарамай, ҳеч бир вилоятда ҳали қилинмаган бу ишни Қорақалпоғистонда йўлга қўймоқчиман.
Шунингдек, келгуси беш йилда Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади.
Бунинг ҳисобидан Нукус шаҳридаги мактабларнинг юкламаси 30 фоизга, Тўрткўлда эса 25 фоизга камаяди, Бўзатов, Қўнғирот, Элликқалъа туманларидаги мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади. Ушбу мақсадларга бюджетдан 1,6 триллион сўм ажратилади”, – деди президент республика фаоллари олдида қилган маърузасида.
Мавзуга оид
13:37 / 03.09.2025
«Довут ота» постидан ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов йил охиригача узайди
23:03 / 28.08.2025
ОТБ Қорақалпоғистондаги йўллар учун 233 млн доллар қарз ажратади
08:00 / 27.08.2025
Қорақалпоғистонни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
14:04 / 26.08.2025