Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” раҳбарияти Россия, Хитой ва Покистон вакиллари билан учрашув ўтказади
Музокараларда Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов, Покистоннинг Кобулдаги махсус вакили Муҳаммад Содиқ Хон ҳамда Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн иштирок этади.
“Толибон” ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Кобулда Россия, Хитой ва Покистон вакиллари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Аҳмадулла Муттақий маълум қилди.
Хабарда айтилишича, музокараларда Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов, Покистоннинг Кобулдаги махсус вакили Муҳаммад Содиқ Хон ҳамда Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн иштирок этади.
Толиблар томонидан вазирлар маҳкамасининг қатор аъзолари, жумладан, молия вазири Ҳидоятулла Бадрий ҳамда ташқи ишлар вазири Амир Хан Муттақий қатнашади.
Бўлажак учрашувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026