Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:02 / 22.09.2021
5571
1 дақиқада ўқилади
Чет тили бўйича халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга сентябрдан тўловлар амалга оширилади
Чет тили бўйича камида С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга сентябрдан тўловлар амалга оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, ХТВ томонидан чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш амалга оширилади.
Бунда:
- чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди;
- ушбу сертификатга эга ўқитувчилар учун ҳар ойлик белгиланадиган устамалар 2021/2022 ўқув йили бўйича тарификация рўйхатларида ажратилган дарс соатларидан келиб чиқиб назарда тутилади.
- Таъкидланишича, шундай сертификатга эга ўқитувчиларга жорий йилнинг сентябрь ойини ҳам инобатга олган ҳолда тегишли тўловлар амалга оширилиши бўйича топшириқлар берилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026