Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Туркманистон билан чегараолди савдо зонаси ташкил этиш ва чегара-ўтказув пунктини очиш бўйича келишувларга эришдик
Ашхободгача масофа 400 километрга, транспорт харажатлари 1,5 марта қисқаради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Келгуси беш йилда Хоразм вилоят экспорти 2,5 баробарга ортиб, йиллик 500 миллион долларга етказилади. Мисол учун, 2016 йилга нисбатан мато ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш 10 баробарга ошган бўлса, 2026 йилгача яна камида 5 баробарга оширилади.
Бунинг учун, яқинда Туркманистон билан Шовотда чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва чегара-ўтказув пунктини очиш бўйича келишувларга эришдик. Натижада, Ашхободгача масофа 400 километрга, транспорт харажатлари 1,5 марта қисқаради.
Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда, Каспий денгизигача бўлган транспорт харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади.
Бу ҳам бизнинг азал-азалдан қўшничилигимиздан далолат. Яқинда Туркманистон президенти, ҳурматли Гурбангули Бердимуҳамедов дўстим Ўзбекистонга ташриф буюради ва биз ўзаро савдо ҳажмини бир неча карра кўтармоқчимиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:57 / 15.07.2026
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026