Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ очарчиликка қарши курашишга 10 млрд доллар ажратади
Июл ойида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 2020 йилда дунё бўйича камида 811 млн киши очарчиликка дуч келганини маълум қилганди.
АҚШ очарчиликка қарши курашиш ва дунёдаги озиқ-овқат тизимларини мустаҳкамлаш ишларига 10 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили БМТнинг озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитига бағишланган брифингда маълум қилди.
“Президент Жо Байден АҚШ очарчиликка барҳам бериш ва озиқ-овқат тизимларини мустаҳкамлаш ишлари учун 10 млрд доллар йўналтиришга ваъда берганини кўпчилигингиз эшитгансиз деб ўйлайман. Ушбу маблағнинг 5 млрд доллари Қўшма Штатлар учун, яна 5 млрд доллари бошқа мамлакатлар учун ажратилади”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағ беш йил давомида ажратилади.
Июл ойида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 2020 йилда дунё бўйича камида 811 млн киши очарчиликка дуч келганини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, бу рақам 2019 йилдагига нисбатан ошган.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026