Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиплар тақчиллиги дунё автосаноатига 210 млрд долларга тушиши мумкин
Alix Partners ҳисоб-китобига кўра, бу йил автомобил компаниялари 7,7 млн дона автомобилни ишлаб чиқара олмайди.
Фото: Bloomberg
AlixPartners консалтинг компанияси дефицит тақчиллиги туфайли автосаноат қанча даромадни бой бериши борасида май ойида берган прогнозини қайта кўриб чиқди.
Май ойида экспертлар йўқотиш 11 млрд доллар бўлишини тахмин қилган бўлса, эндиликда бу рақам 210 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Alix Partners ҳисоб-китобига кўра, бу йил автомобил компаниялари 7,7 млн дона автомобилни ишлаб чиқара олмайди.
«Кўпчилик чиплар билан боғлиқ инқироз пасайишига умид қилганди, аммо Малайзиядаги локдаун ва бошқа жойлардаги муаммолар сингари қатор нохуш ҳолатлар вазиятни янада чуқурлаштирди»,— деди AlixPartners компаниясининг автомобилсозлик бўйича директори Марк Уэйкфилд.
Охирги ойларда дунёдаги етакчи автомобил ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Ford Motor, GM, Volkswagen, Jaguar Land Rover, Nissan, Honda, Toyota, Fiat Chrysler чиплар тақчиллиги туфайли ишлаб чиқариш қисқартирилиши ёки вақтинча тўхтатилишини эълон қилди.
Мавзуга оид
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
07:52 / 04.02.2026