Жаҳон | 13:24 / 23.09.2021
6880
1 дақиқада ўқилади

Полша шарқида Американинг 250та танки жойлаштирилади

Танкларни сотиб олиш дастури учун 23 млрд 300 млн злотий (6 млрд доллар) ажратилган. 

Полша ҳукумати мамлакат шарқида Американинг 250та Abrams танкини жойлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Полша «мамлакат шарқида жойлаштириладиган 250та замонавий танкка эга бўлади».

Танкларни сотиб олиш дастури учун 23 млрд 300 млн злотий (6 млрд доллар) ажратилган. 

Полша 2017 йилдан буён янги танклар сотиб олиш бўйича дастурни ишлаб чиқмоқда. Янги танклар 384та Т-72 ва 232та РТ-91 Twardy танкларини қисман алмаштиради. Полша армияси шунингдек, 230дан ортиқ Leopard танкларига эга.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид