Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағаллик 2 баробарга қисқартирилади - Шавкат Мирзиёев
Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тайёрланган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш – энг устувор вазифамиз бўлади. Бунинг учун, келгуси беш йилда ялпи ҳудудий маҳсулотни 1,4 бараварга ошириб, 90 триллион сўмга етказишимиз зарур. Бунинг учун, авваламбор, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали, 130 мингта иш ўринлари яратилади. Бунинг учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида вилоятга ҳар йили қарийб 1 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилади.
Нарпай мисолида туманни “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича янги тизим қандай ишлаши тўғрисида тўхталиб ўтсам. Айни пайтда туманда 14 мингта меҳнатга лаёқатли аҳоли иш билан таъминланмаган. Шу билан бирга, 4 мингта оила камбағал тоифага киритилган. Тумандаги мавжуд 57 та маҳалланинг 11 таси қизил ва 33 таси сариқ маҳалла тоифасига киради.
Энди бевосита қуйи бўғинда ижрони ташкил этиш учун, тумандаги маҳаллаларга бириктириладиган “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилади. Улар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва янги иш жойларни ташкил этиш бўйича, тизимли ишларни ташкил этади.
Ушбу ёрдамчиларга маҳаллада оилавий тадбиркорлик кредитларини бериш, лидер тадбиркорлар лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш ва уларни жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитиш бўйича молиявий инструментлар берилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:00
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026