Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда МИБ томонидан эҳтиёжманд оилалар учун 24,5 миллиард сўм ўтказиб берилгани маълум қилинди
Бугун, 25 сентябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда маълум қилинишича, жорий йил 8 ой давомида 106866 та 1 триллион 761 миллиард сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланиб, 826 миллиард сўм ундирилган.
Шундан солиқ қарздорлиги бўйича 685 миллиард, жиноий ва маъмурий жарималар бўйича 25 миллиард, давлатга етказилган зарар бўйича 7,3 миллиард ва давлат божи бўйича 35 миллиард сўмлик ҳужжатлар тамомланган. Давлат фойдасига ундирилган маблағ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 290 миллиард сўмга кўп бўлган.
Ундирилган маблағларнинг 24,5 миллиард сўми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган.
Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими самарали ишлашини таъминлаш мақсадида иш юритувида бўлган 17 671 та алимент ундириш билан боғлиқ ҳамда 1 227 та моддий таъминот ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан банк карталарини очишга 15 243 та сўровнома юборилиши таъминланган ва 12500 та пластик карталари очиб берилган.
Шу билан бирга, ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловчилар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари ўз самарасини бериб, 416 та оила яраштирилган.
Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганларнинг 341 нафари маъмурий жавобгарликка, 13 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Давлат ижросининг қонуний талабини бажармаган 471 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида ишлар қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида ажратилган кредит маблағи ёки гаров мулки талон-торож қилинганлиги, мансаб ваколати суиистеъмол қилингани ва бошқа ҳолатлар юзасидан 17 та жиноят иши қўзғатилган.
Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган 265 нафар фуқаро ва қидирувдаги 211 та автотранспорт воситалари топилган.
Қайд этилишича, вилоят бўйлаб 10 506 нафар шахсга хорижга чиқишга тақиқ қўйилган. Улардан 9 641 нафарини алиментдан қарз бўлган шахслар ташкил этади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
19:37 / 04.06.2026