Ўзбекистон | 07:52 / 27.09.2021
4490
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашади. 

Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) 2009 йил октябрь ойида ташкил этилган. Унинг асосий мақсади - туркий давлатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш. 

Туркий кенгашга Озарбойжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон киради. 2019 йилнинг кузида Ўзбекистон ҳам уларга қўшилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид