Жаҳон | 21:35 / 28.09.2021
8117
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хорватия билан визасиз режим ўрнатди

Эндиликда хорватлар АҚШга 90 кунга виза расмийлаштирмасдан ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Фото: pixabay.com

АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас ва давлат котиби Энтони Блинкен Хорватия АҚШга визасиз кириш дастурининг янги иштирокчисига айланганини эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу қарор 1 декабргача кучга киради.

“Мен Хорватияни визасиз кириш дастурининг 40-иштирокчисига айлангани билан табриклайман ва у билан муҳим масалалар бўйича ҳамкорлигимиз давом этишига умид қиламан”, деб айтган Майоркас.

Ўз навбатида Хорватия бош вазири Андрей Пленкович АҚШнинг бу қарорини қутлашини айтган.

“Бундан Хорватия фуқаролари кўпроқ ютади. Улар АҚШга визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлади. Бу қарорни амалга ошириб, биз муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз”, деб ёзган Пленкович твиттерда.

АҚШга визасиз кириш дастури баъзи давлатлар фуқароларига АҚШда сайёҳлик ва ишчи мақсадларда 90 кунгача визасиз қолишга рухсат беради. Ушбу дастурда иштирок этиш учун мамлакат иммиграция ва хавфсизлик соҳаларидаги бир қатор талабларга жавоб бериши лозим.

Айни вақтда ушбу дастурга Европа ва Осиёнинг баъзи давлатлари ҳамда Австралия, Чили ва Янги Зеландия киради. 

Мавзуга оид