Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида 4та янги олийгоҳ ташкил этилади
Фарғона вилоятида келгуси беш йилда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
“Келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 90 фоизга етказилади. Бунинг учун вилоятда янги 1 минг 300 та давлат, хусусий ва уй боғчалари ташкил этилади, 124 та давлат боғчаси реконструкция қилинади.
Шунингдек, ўрта таълим мактабларининг қуввати 100 минг ўринга оширилади. Бунда, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Қувасой шаҳарлари, Фурқат, Ёзёвон, Олтиариқ туманларида мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади. Ушбу мақсадларга бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилади.
Келгуси беш йилда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади (ҳозир 23 фоиз). Етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади. Талабаларни турар жойлар билан таъминлаш мақсадида қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади. Келгуси йилдан Сўхдаги ёшлар учун олийгоҳларга киришда берилган имтиёз, Риштоннинг Чўнғара, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон ва Ҳосилот маҳаллалари ёшлари учун ҳам татбиқ этилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Фарғона вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм, шундан 12 триллион сўми бюджетдан ажратилади. Шунингдек, бюджетдан йилига 800 миллиард сўм субсидиялар ҳам берилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026