Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги газ ва электр етказиб берувчи учта компания мижозларга хизмат қилишни тўхтатди
Нархлар ўсиши бошланганидан буён Британиядаги 1,77 млн хўжаликка газ ва электр етказиб берувчи компаниялар бозорни тарк этди.
Британиядаги Igloo Energy Supply Ltd., Enstroga Ltd. ва Symbio Energy Ltd. газ ва электр таъминотчилари Европада газ нархи рекорд даражада қимматлашгани сабабли мижозларга хизмат қилишни тўхтатишини эълон қилди.
Igloo 179 минг, Symbio - 38 минг, Enstroga эса 6 минг уй хўжалигига хизмат кўрсатарди. Эндиликда 233 мингта хўжалик автоматик тарзда бошқа таъминотчига ўтказилди.
Igloo баёнотида айтилишича, ўта юқори нархлар билан боғлиқ ҳозирги вазиятни ҳеч ким кутмаганди.
Нархлар ўсиши бошланганидан буён Британиядаги 1,77 млн хўжаликка газ ва электр етказиб берувчи компаниялар бозорни тарк этди. Яна 7 млн уй хўжалиги етказувчисиз қолиши мумкин.
30 сентябр куни ICE Futures биржасида минг куб метр газнинг ноябр учун фючерс нархи 1102 долларни ташкил этди.
Аввалроқ Буюк Британияда ёнилғи инқирози келиб чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026