Ўзбекистон | 08:05 / 30.09.2021
2418
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳудуднинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ, шимолда 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-26 даража иссиқни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид