Ўзбекистон | 23:21 / 30.09.2021
7215
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси виза беришни қайта тиклади

«Биз биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари ва резидентларидан аризаларни қабул қилмоқдамиз», – дейилади элчихона баёнотида.

Фото: Getty Images

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни тақдим этиш хизматини қайта тиклади.

Барча турдаги визалар суҳбат асосида тақдим қилинади ва виза олишни хоҳлаганлар онлайн тартибда рўйхатга ёзилиши керак.

Чекланган ресурслар ва суҳбат ўринлари сони туфайли, кутиш вақти одатдагидан узоқроқ бўлиб, мурожаатчилар шунга мувофик режа қилишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

«Айни пайтда биз биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари аризаларини қабул қилмоқдамиз. Чекланган истиснолардан ташқари туристик/ташриф визаси бўлган норезидентлар Ўзбекистонда АҚШ визасига мурожаат қила олмайдилар», дейилган баёнотда.

Агар шошилинч масала ва дарҳол саёҳат қилиш эҳтиёжи бўлса, [email protected] электрон манзили орқали боғланиш кўзда тутилган.

Қуйидаги холатларда шошилинч суҳбатга мурожаатлар қабул қилиниши мумкин:

  • F-1, F-2, M-1, M-2 (талабалар);
  • J-1, J-2 (алмашув дастурлари);
  • C1/D (транзит/экипаж аъзолари);
  • H1B/H4 (махсус соҳа ишчилари);
  • I (матбуот/журналистлар);
  • L1/L2 (компаниялараро кўчиш); 
  • (ноёб ютуқ ёки қобилиятга эга шахслар); 
  • P (спортчилар, рассомлар ва киночилар);
  • Норезидентлар: E, H1B, L, O, ва P.

Аввалроқ дунё бўйлаб грин-карта лотереясининг минглаб ғолиблари виза одишдаги муаммолар сабаб АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво киритаётгани, жумладан, 2019, 2020 ва 2021 йилги DV Lottery дастури ғолиблари бўлган 350 нафар ўзбекистонлик АҚШ ҳукумати билан судлашаётгани ҳақида хабар берилганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид