Олий суд 16 феврал воқеалари бўйича собиқ божхоначилар ишини кўришни бошлади
Бундан 22 йил аввал Тошкентда содир бўлган террорчилик актларидан сўнг жиноий жавобгарликка тортилган бир неча собиқ божхоначилар 2021 йилда оқланган эди. Оқлов ҳукмига нисбатан Тошкент вилояти прокурори протест киритгач, иш Олий судда қайта кўрилмоқда.
30 сентябр куни Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни кассация тартибида кўришни бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ўз нутқида Тошкент вилоят прокурорининг протестини қўллаб-қувватлашини билдириб, собиқ божхоначиларга нисбатан чиқарилган оқлов ажримини бекор қилишни ҳамда ишни апелляцияда қайта кўришга жўнатишни сўради.
Судланувчиларнинг ҳимоячиси суд мажлисида сўзга чиқиб, ҳимояси остидаги шахсларнинг айбсиз эканини, прокурор протестида келтирилган важлар собиқ божхоначиларни айбдор деб топиш учун асос бўлолмаслигини қайд этди.
Судланувчилар ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг айбсиз эканини, Тошкент вилоят судининг апелляция ҳайъати томонидан 2021 йил 24 июл куни чиқарилган оқлов ажримини ўз кучида қолдиришни ҳамда протестни қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд ҳайъати танаффус эълон қилиб, иш бўйича кейинги суд мажлиси 2021 йил 7 октябр куни ўтказилишини маълум қилди.
Kun.uz суд жараёнларини ёритишда давом этади.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

20:44 / 27.02.2025
Президент суд биноларини кўпайтириш, одамлар учун шароит яратишни буюрди

21:14 / 24.02.2025
Қобил Дўсов яна бир жиноят ишида айбдор деб топилди

18:31 / 04.02.2025
2024 йилда ҳокимларнинг мингга яқин қарори ҳақиқий эмас деб топилди

18:20 / 25.01.2025