Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан тўғри харид қилинадиган товарлар сони қисқариши мумкин
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини қисқартириш таклиф этилмоқда.
«Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Лойиҳада давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида давлат буюртмачилари томонидан тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини 42тадан 28тага қисқартириш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун, амалдаги рўйхат «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида президентнинг 2018 йилдаги қарори билан тасдиқланган.
Мавзуга оид
18:30 / 24.11.2025
Давлат компаниялари 20 та хизматни аутсорсингдан олиши белгиланди
13:32 / 22.11.2025
Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари янги электрон модул орқали амалга оширилади
14:56 / 25.09.2025
Алоҳида тоифадаги объектлар бўйича давлат харидлари қандай ўтказилади?
20:23 / 16.08.2025