Ўзбекистон | 19:20 / 04.10.2021
4388
2 дақиқада ўқилади

Экоқўмита: 828 туп дарахт табиий иқлим таъсирида қуриб қолган

Ўрганиш натижаларига кўра, қўмита Сирдарё вилояти Боёвут туманида кесишга рухсат берилган 828 туп дарахт табиий иқлим таъсирида қуриб қолганини маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Боёвутдаги 828 туп дарахтларни оммавий равишда кесишга рухсат берилиши юзасидан қўшимча ўрганишлар олиб борилган.

Аниқланишича, 2021 йил 28 май куни “Сирдарё кўкалам” ДУК томонидан Боёвут тумани ҳудудидан ўтган 4R-30 автомобиль йўлининг икки томонида кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йилнинг баҳор ойида экилган манзарали дарахт кўчатларнинг табиий иқлим таъсири натижасида қуриб қолганларини олиб ташлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган. Мурожаат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Боёвут тумани инспекцияси ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилганда, жами экилган 9 турдаги 5 минг 371 туп манзарали дарахт кўчатларидан 828 тупи табиий иқлим таъсирида қуриб қолгани аниқланган. Шу сабабли уларнинг ўрнини янги кўчатлар экиш шарти билан қуриган кўчатларни олиб ташлашга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти Боёвут туман ҳокимининг қарори билан туман ҳудудидан ўтган 4-R-30 автомобил йўлининг ўнг ва чап қисмида жойлашган 8 турдаги 828 туп манзарали дарахтларни кесишга рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид