Ўзбекистон | 12:12 / 04.10.2021
1154
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаронинг уйига ўғриликка тушган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаронинг уйига ўғриликка тушган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 сентябрь куни Китоб тумани «Халқлар дўстлиги» МФЙда яшовчи Ж.Н. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида шу йил 16 сентябрь куни номаълум шахс яшаш уйига яширинча кириб яшаш уйи хонасидаги шкафнинг ичидан 100 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Китоб тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу ўғриликни, туманнинг «Панжи» МФЙда яшовчи З.А. содир этгани аниқланган.

Қайд этилишича, З.А.га нисбатан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид