Толиблар Кобулдаги портлашларга алоқадор ИШИД аъзоларини йўқ қилди
Якшанба куни Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида содир этилган кучли портлашлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олган.

Фото: AP
"Толибон" махсус кучлари Кобулдаги ИШИД ташкилоти аъзоларини йўқ қилди. Ariana News телеканалининг хабар беришича, Кобулдаги масжидлардан бирида содир этилган портлашларга алоқадор барча террорчилар йўқ қилинган.
"Кучларимизнинг қатъий ва муваффақиятли ҳаракатлари натижасида ИШИД ячейкаси бутунлай йўқ қилинди. Барча террорчилар ўлдирилди", — деди "Толибон" расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид.
Якшанба куни Кобулдаги Идгоҳ масжиди ёнида оломон орасида кучли портлашлар содир этилди.
ToloNews телеканалининг хабар беришича, камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳат олган.
18 ва 19 сентябрда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида ҳам бир қатор портлашлар содир этилганди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Хабарларга кўра, портлашлар учун жавобгарликни “ИШИД-Хуросон” ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди

09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди

12:00 / 21.10.2024