Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда шоу вақтида дронларнинг оммавий ерга қулаши саросима келтириб чиқарди
Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида дронлар ёрдамида уюштирилган шоу вақтида тўсатдан қурилмалар устидан назорат йўқотилиб, улар ҳар томонга уча бошлади. Бунинг оқибатида ўнлаб дронлар дарахтлар урилиб, ерга қулай бошлаган. Бу эса томошабинлар орасида саросима келтириб чиқарган.
Йирик савдо маркази олдидаги томошага 5 мингга яқин одамни йиғилган. Одамлар дронлар қулай бошлагач, саросимада ҳар томонга қоча бошлашган.
“Борган сари кўпроқ дронлар турли томонга уча бошлади. Улардан баъзилари олисларга учиб кетди, бошқалари эса дарахтларга урилиб, ерга қулай бошлади. Мен дронлар шоусига боришни давом эттираман, бироқ энди уларни хавфсиз масофадан кузатаман”, деб айтган воқеа гувоҳларидан бири.
Маълумотларга кўра, воқеага техник носозлик сабаб бўлган ва унинг оқибатида ҳеч кимга шикаст етмаган.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026