Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўксаройда Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи муносабати билан қабул бўлиб ўтмоқда
4 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, айни пайтда Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида меҳмон шарафига расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Дастлаб икки президент иштирокида давлат мадҳиялари янгради, шундан сўнг фахрий қоровул ўз ҳурматини бажо қилди.
Расмийларни таништириш маросими бўлиб ўтганидан сўнг суратга тушириш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида икки давлат раҳбарлари иштирокида тор доирада ва кенгайтирилган учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Бўлажак олий даражали учрашув кун тартибига Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари киритилган.
Асосий эътибор савдо, транспорт ва транзит, энергетика соҳаларидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат, қишлоқ ва сув хўжалигида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга қаратилиши кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашади.
Мавзуга оид
09:57 / 15.07.2026
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026