Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий мутахассисларни давлат тиббиёт муассасаларига жалб этишда янгича тартиб ўрнатилади
Президент “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ хорижий мутахассисларни давлат тиббиёт муассасаларига жалб этишда хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартномада келишилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
Шунингдек, хорижий мутахассислар учун икки томонга авиачипталарни сотиб олиш харажатлари (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) ҳамда республика меҳмонхоналарида яшаш харажатлари тегишли давлат тиббиёт муассасаси томонидан миллий валютада тўланади.
Бундан ташқари, хорижий мутахассисларни жалб этиш ва моддий таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш манбаи бўлиб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари, тегишли давлат тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026