Ўзбекистон | 21:25 / 05.10.2021
3702
1 дақиқада ўқилади

Ёзёвонда ҳомиладор аёлни пичоқлаб ўлдирганликда гумонланган шахс қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда “Даҳшатли воқеа! 8 ойлик ҳомиласи билан келинни бўғизлаб ташлаган" сарлавҳали видеохабар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил июнь ойида У.Н. Ёзёвон тумани, Ўзбекистон кўчасида жойлашган хонадонлардан бирига кириб, мол-мулкларни қўлга киритмоқчи бўлган вақтида уйда бўлган ҳомиладор М.Қ уни кўриб қолганлиги сабабли, уни пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда М.Қ касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 23 июнь куни Ёзёвон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга айб эълон қилиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишини кўриб чиқиш учун 2021 йил 16 сентябрь куни Фарғона вилоят судига юборилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид