Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс жароҳат олгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.
Ҳолат 22 май куни тахминан соат 20:00 ларда Олмазор тумани, “Чустий” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 2003 йилда туғилган А.С. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган С.Ў. билан ўзаро келишмовчилик сабабли тортишиб қолган ва жанжаллашиб кетган.
Жанжал вақтида фуқаро А.С. ўткир тиғли жисм билан С.Ў.га тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи кўкрак қафаси орқа соҳаси чап томон кесиб санчилган жароҳати ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш — қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:50 / 18.07.2026
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
05:32 / 17.07.2026