Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда эксплуатация муддатини ўтаб бўлган 544та кўп квартирали уй-жой реновация қилинади
2021 йилда эксплуатация муддатини ўтаб бўлган 544 та кўп квартирали уй-жой реновация қилинади. Бу ҳақда АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, 544 та кўп квартирали уй-жойдан 211 та уй-жой бузиб қайтадан қурилади, 57 та уйда реновация ишлари амалга оширилади, 276 та уй инструментал ўрганилади.
Билдирилишича, 2021 йилнинг 1 октябридан бошлаб қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.
2021 йилда кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун Молия вазирлиги томонидан Махсус фондга 100 млрд сўм ажратилган.
Мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Бундан ташқари, электрон реестр ва баҳолаш дастурий платформаси орқали бошқарув ташкилотлари рейтингида тўртта A, B, C, D тоифаларга кўра уй-жой мулкдорларининг овозига асосан баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
18:36 / 05.07.2026
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:16 / 02.07.2026