08:36 / 07.10.2021
6281

АКТ вазирига янги ўринбосар тайинланди

“Ўзкомназорат” бошлиғи ўринбосари ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дониёр Рустамов / Фото: gis.uz

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Дониёр Рустамов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дониёр Рустамов бу лавозимда Баҳром Олматовнинг ўрнини эгаллади. Б.Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Баҳром Олматов 2015 йилдан бери ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 

Top