Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда магистратурага ўқишга киритиб қўйишини айтиб фуқародан 2 300 доллар олаётган шахс ушланди
Жиззах вилоятида магистратурага ўқишга киритиб қўйишини айтиб фуқародан 2 300 АҚШ доллари олаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. ушланган. У фуқаро Д.ни танишлари орқали 2 500 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика институтининг магистратура йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Сўнг келишилган пулдан 2,5 миллион сўмини қўлга киритиб, яна 2 300 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
08:53 / 18.03.2026