Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йил Ўзбекистон раислигида ШҲТ доирасида 80 дан зиёд халқаро аҳамиятга молик тадбир ўтказилади
2022 йил Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон раислигида халқаро аҳамиятга молик 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун махсус «Йўл харитаси» ва концепция ишлаб чиқилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
«Ҳозирги пайтда биз ШҲТда фахрли ва ўта масъулиятли миссияга киришганмиз. Гап масъулият ҳудуди Арктикадан то Ҳинд океанигача бўлган Евросиё ҳудудининг салкам 60 фоизини, Хитойнинг Лянюнганидан то Россиянинг Калининградигача бўлган, умумий аҳолиси жаҳон нуфусининг салкам 44 фоизини ташкил қиладиган кенг маконни қамраб олган ташкилотдаги раислик ҳақида бормоқда.
Ўзбекистон барқарор иқтисодий ривожланиш, хорижий сармоялар оқимини ва миллий товарлар ҳамда хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, хориждаги ватандошлар ҳуқуқлари ҳимоясининг ҳуқуқий замини ва механизмларини такомиллаштириш каби ташаббусларни илгари сурмоқда.
ШҲТнинг Ўзбекистондаги навбатдаги саммити – давлат ва халқ манфаатларини илгари суриш, ташкилотимизнинг роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш бўйича мақсадларга эришиш, унинг салоҳиятини янгича ва тўлақонли ҳаётга татбиқ этиш учун яхши имкониятдир», – дейди Абдулазиз Комилов.
Маълумот учун, жорий йил 17 сентябрь куни Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025