Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликлар интернет ўчирилиши ҳолатига қўлбола тармоқ яратишмоқда
АҚШдаги Mycelium Mesh Project нотижорат ташкилоти иштирокчилари интернет ўчирилиши ҳолатига яратилган қўлбола симсиз тармоқни синовдан ўтказишмоқда.
Vice порталининг хабар беришича, янги тизимнинг ўзига хослиги шундаки, уни қўл остидаги материаллардан йиғиш мумкин. Тайёр қурилмаларни эса маҳаллий дўконларда сотиб олиш ёки интернет орқали буюртириш мумкин.
Қўлбола қурилмалар тармоққа уланиши билан маълумотлар узатишни бошлайди. Улар 42 кмгача масофада матнли алоқани таъминлайди.
Таъкидланишича, тизим ўзига хос тузилишга эга бўлгани сабабли турли узилишларга барқарор. Тармоқнинг барча иштирокчилари тенг ҳуқуқли ва бир-бири билан жуфтлик бўлиб боғланган. Бунинг эвазига тармоқ унда бор-йўғи икки фойдаланувчи қолгунга қадар ишлайди.
Ташкилотда таъкидланишича, узатгичларни интернет ёки электр таъминоти узилиши ҳолатига исталган жойда тез ўрнатиш учун қулай қилишга уринишмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026