Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғонда юз берган газ портлаши ҳақида қўшимча маълумот берилди. Қозоғистонлик меҳмон 50 фоизга куйган
Каттақўрғон шаҳрида юз берган газ портлаши ҳақида қўшимча маълумот берилди. Қозоғистонлик меҳмон 50 фоизга куйган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 8 октябр куни соат 4:50 ларда Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда визиятлар бўлимига шаҳарнинг Кўхнадам маҳалласи, Тошкент кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ портлагани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосланиб 4:45 да 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи ҳодиса жойига етиб борган. Газ портлаши оқибатида ушбу хонадонга Қозоғистондан меҳмон бўлиб келган 1982 йилда туғилган А.А (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган.
Шифокорлар томонидан А.А.га юз, бўйин, кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташхиси қўйилган. Унинг танаси 50 фоизга куйиб кетгани маълум қилинган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур хонадонда газ бўлмаган. Хонадонга яқин жойда ер остидан автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларига ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газ уйга тўпланган ва портлаган.
Қайд этилишича, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026