Жаҳон | 17:41 / 08.10.2021
6886
1 дақиқада ўқилади

Польша чегарачилари Беларусь томонидан ўқ узилганини маълум қилди

Беларусь давлат чегара қўмитаси вакили Антон Бичковский беларуслик чегарачилар охирги суткада чегаранинг ҳеч қайси участкасида қуролдан фойдаланмаганини билдирди.

Фото: ТАСС

Беларусь чегарачилари патрули Польша чегара хизмати ҳарбийлари томонга ўқ узди. Бу ҳақда мамлакат чегара хизмати вакили Анна Михальская маълум қилди.

«Беларусь хизмат патрули Польша аскарлари томон ўқ узди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ўз навбатида, Беларусь давлат чегара қўмитаси вакили Антон Бичковский беларуслик чегарачилар охирги суткада чегаранинг ҳеч қайси участкасида қуролдан фойдаланмаганини билдирди.

«Ўтган суткада давлат чегарасининг ҳеч бир участкасида қурол қўлланмади», — деди у.

Сентябрь бошларида Беларусь билан чегарадаги миграцион инқироз боис Польша фавқулодда ҳолат жорий этганди. Октябрь бошида чегара туманларида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати узайтирилди.

Мавзуга оид