17:38 / 08.10.2021
10428

Саакашвилининг саломатлиги ёмонлашгани хабар қилинди

Маълум қилинишича, Михаил Саакашвили қамоқхонада 12 килограммдан ортиқроққа озиб кетган. 

Фото: AP

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг саломатлиги ёмонлаша бошлади. Бу ҳақда унинг адвокати Бека Басилая маълум қилди.

«Унинг руҳий ҳолати яхши, аммо жисмоний ҳолати табиийки, ёмонлаша бошлади», — деди адвокат.

Унинг сўзларига кўра, Саакашвили қамоқхонада 12 килограммдан ортиқроққа озиб кетган.  

Саакашвили 1 октябрда қўлга олинган бўлиб, Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилганди. У Грузияда бир нечта жиноят ишлари бўйича айбдор деб топилган. 

Саакашвили айбловларга норозилик сифатида қамоқхонада очлик эълон қилди.

Top