Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё бирламчи тиббий хизматига бюджетдан ажратиладиган маблағ икки баробар оширилади
Келгуси 5 йилда Сурхондарё вилоятининг бирламчи тиббий хизмат соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар икки баробар оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бунинг эвазига оилавий поликлиникалар ва шифокорлик пунктларида қон босими ва қандли диабет даволаш учун дори воситалари бепул берилади, 765 минг нафар болалар ва 62 минг ҳомиладор аёллар 7 турдаги витаминлар билан бепул таъминланади, зарур ускуналар билан жиҳозланиб, касалликларни барвақт аниқлаш йўлга қўйилади, ҳар бир фуқаронинг электрон тиббий картаси юритилиб, улар билан манзилли ишлаш ташкил этилади.
Шунингдек, 24 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 4 та оилавий поликлиника янги очилади, 89 та тиббиёт муассасалари тўлиқ қайта таъмирланади.
Шифохоналарда амалга ошириладиган даволаш турлари сони 130 тадан 168 тагача оширилади. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳар касалхоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, 20 турдаги энг кўп учрайдиган операцияларни кам-инвазив усулида амалга ошириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, Сариосиё, Шеробод ва Деновда жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ишга туширилади. Узун, Олтинсой, Шўрчи, Денов ва Сариосиё туманларига тиббий хизмат кўрсатадиган 150 ўринли минтақавий болалар шифохонаси барпо этилади. Денов, Бойсун, Шеробод ва Қумқўрғонда перинатал марказлар ташкил қилинади.
Туғма ва орттирилган юрак нуқсони билан 5 минг нафар, инфаркт билан 11 минг нафар, жарроҳликка муҳтож беморларни даволаш учун кардиохирургия амалиёти йўлга қўйилади. Бунинг учун вилоят кўптармоқли тиббиёт марказини жиҳозлашга 2 миллион доллар ажратилади.
Кадрлар муаммоси ҳал қилиш мақсадида олис қишлоқларга борадиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш дастури давом эттирилади ва бунга қўшимча 20 миллиард сўм ажратилади. Вилоят кардиология марказида барча замонавий операцияларни амалга оширишга имкон берадиган янги корпус барпо этилади ва бу ерда барча оғир жарроҳлик амалиётлари бажарилади.
Хабарингиз бор, қатор йиллар давомида пайдо бўлган муаммони ҳал қилиш мақсадида 2018 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ташкил қилинган эди. Тиббиёт соҳасида кадрлар таъминотини яхшилаш мақсадида, хорижий ҳамкор олийгоҳни жалб этиб, ушбу филиалнинг алоҳида мустақил институт сифатида фаолияти йўлга қўйилади. Унга бир минг ўринли ўқув биноси ва кўп тармоқли клиника барпо этилади ҳамда замонавий ускуналар билан таъминланади”, деди амалдаги президент.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026