Ўзбекистон | 12:56 / 09.10.2021
3328
2 дақиқада ўқилади

Андижон ва Наманган вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти

Икки ҳолатда фирибгарлар ўзганинг ишончига кириб, ерларни сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.А. ва Ш.З. Андижон тумани саноат ҳудудида жойлашган 20 сотих ер майдонини фуқарога ўзларига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Х. ва З.А. фуқарога 4 сотих ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни 4 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали чиқартириб беришни ваъда қилишиб, шундан 1 800 АҚШ доллари ва 12,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид